Ҳиндистондаги фожиа: поездлар тўқнашуви оқибатида 280 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — фото

Ҳиндистон шарқида 2 июнь куни тунда поездлар тўқнашуви содир бўлди, оқибатда ҳалок бўлганлар сони 288 нафарга, жароҳат олганлар эса 900 дан ортди.
Sputnik
1 / 10

Одиша штатида 2 июнь куни Калкуттадан Ченнайга кетаётган йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди.

2 / 10

Ҳалок бўлганлар сони 288 нафарга, жароҳат олганлар эса 900 дан ортди.

3 / 10

Одамлар бўлган 10-12 вагон зарба натижасида рельсдан чиқиб кетган ва қарама-қарши йўлга қулаган.

4 / 10

Бироз вақт ўтгач, уларга яна бир йўловчи поезди келиб урилган, натижада йўловчилари бўлган яна уч-тўрт вагон релсдан чиқиб кетган.

5 / 10

Ҳарбий хизматчилар учта поезд тўқнашуви жойида вайроналарни текширмоқда.

6 / 10

Қутқарувчи омон қолганларни қидириб, поезд вайроналари ёнидан ўтмоқда.

7 / 10

Қутқарувчилар омон қолганларни қидирмоқда.

8 / 10

Қутқарувчилар уч поезд тўқнашуви содир бўлган жойда.

9 / 10

Поезд ҳалокатида жароҳатланган йўловчилар Ҳиндистон шарқидаги маҳаллий касалхонага жойлаштирилди.

10 / 10

Ҳозирда қутқарув операцияси давом этмоқда.