ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Белгиланган экологик меъёрларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларининг Тошкентда ҳаракатланиши чекланади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ-171-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, экологик меъёрларга жавоб бермайдиган траспорт воситаларига чекловлар жорий этилади. Пойтахтнинг 4 та кириш йўл патруль масканларида доимий экологик постлар ташкил этилади.
Туну-кун ишлайдиган постлар:
Учқахрамон;
Эркин;
Шарқ;
Бектемир.
Шунингдек, Тошкентда “N-2” (юк ташиш қуввати – 3,5-12,0 тонна) ва “N-3” (юк ташиш қуввати 12,0 тонна) тоифасига кирувчи транспорт воситаларининг ҳаракати тартибга солинади. Бунда ўрнатилган стандартларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларини кичик автомобиль ҳалқа йўли орқали ҳаракатланиши таъминланади.