ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия армияси Украина Қуролли Кучларининг илғор кучлари мағлубиятга учраганидан сўнг, Украинанинг чап қирғоғини назорат қилади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
“Асосий савол руслар бундан кейин нима қилади. Менимча, улар Украинанинг қарши ҳужумини ва зарбасини кутишади. Биз уларнинг қўшинлари қандай олдинга силжишини кўрамиз. Улар Украина Қуролли Кучларининг, хусусан, Шарқий Украинадаги мағлубиятини якунлайдилар, тарихан Россия шаҳарлари бўлган Харков ва Одессани эгаллаб, хавфсизлик нуқтаи назаридан Днепрга етиб борадилар”, дея тахмин қилди у.
Унинг фикрича, Украинанинг қарши ҳужуми Киев учун ижобий натижага олиб келиши эҳтимоли нолга яқинлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дуглас Макгрегор охирги ҳарбий кучлари тугаши билан украиналиклар энг яхши рус қўшинларига дуч келиши ҳақида тахмин қилган эди.