Мўйноқлик ошпаз нега асосан балиқдан таомлар пиширишини айтди— видео

Қорақалпоғистонлик ошпаз Балзира Нуримова машҳур балиқ таомларини ўзининг ташриф қоғози деб билади.
Sputnik
Балзира Нуримова қорақалпоғистонлик энг машҳур ошпазлардан бири. У 10 йилдан ортиқ вақт давомида қорақалпоқ миллий таомлари пишириб келмоқда. Унинг таомномасида балиқ гўштидан пиширилган овқатлар алоҳида ўрин олган.
Балзира кўргазма ва танловларда иштирок этгани учун кўплаб мукофотларга эга. Бироқ у Қорақалпоғистонда машҳур бўлган балиқ таомларини ўзининг ташриф қоғози деб билади.