ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Хитойнинг "Taitong International" компанияси Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида логистика марказларини барпо этмоқчи, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Транпорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Хитойнинг "Taitong International" компанияси бошқаруви раиси Чу Сюан жаноблари билан учрашув ўтказди.
© Министерство транспорта Узбекистана
Хорижий компания раҳбари мамлакатнинг Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида логистика марказларини барпо этиш, шунингдек, транспорт логистика компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилган режалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, томонлар мамлакат транспорт секторига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, Хитой билан боғловчи халқаро транспорт йўлаклари жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.