Таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати: ўзбекистонлик спортчи вице чемпион бўлди

Светлана Осипова кетма-кет икки маротаба жаҳон чемпионати финалига йўл олган ўзбек қизи ҳисобланади. Ушбу натижа орқали у Париж-2024 Олимпиадасидаги ўрнини мустаҳкамлаб олмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн –Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Светлана Осипова Бокуда бўлиб ўтаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида +73 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Спортчи британиялик Бяьнка Кукни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. Туркиялик спортчи билан кечган баҳсда у имкониятни бой берди. Ҳисоб 1:2.
Светлана Осипова кетма-кет икки маротаба жаҳон чемпионати финалига йўл олган ўзбек қизи ҳисобланади. Ушбу натижа орқали у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадасидаги ўрнини мустаҳкамлаб олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, таэквандо WT бўйича жаҳон чемпионати 29 май куни старт олган ва 4 июнгача давом этади. Турнирда 144 мамлакатдан 949 нафар спортчилар қатнашмоқда. Ўзбекистонлик спортчилар орасида илк медални Улуғбек Рашитов қўлга киритди. У ЖЧда бронза медалига сазовор бўлди.