Ўзбекистон тоғларида қанча қор қоплони қолган — видео

Қор қоплони — йиртқичларнинг кам ўрганилган турларидан бири бир қатор мамлакатларнинг халқаро ва миллий Қизил китобларига киритилган.
Sputnik
Қор қоплони ёки ирбис йиртқичларнинг энг кам учрайдиган турларидан бири ва Ўзбекистоннинг баланд тоғларида яшайдиган ягона йирик мушукдир.
Ушбу йиртқич Ўзбекистон Қизил китобига “йўқолиб кетиш арафасида” мақомида киритилган. Бундан ташқари, у қўшни республикалар – Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг миллий Қизил китобларига киритилган.
Қор қоплонларини йўқ қилишнинг асосий сабабларидан бири бу уларнинг чиройли териси учун браконьерликдир. Бундан ташқари, уларни қафасга солиб намойиш қилиш учун ҳам қўлга олинади. Яна бир сабаби чорва молларига қилинган ҳужумлар туфайли ҳам йўқ қилинади.
Яқин вақтгача Ўзбекистонда қор қоплонлари сони 50 дан 80 тагача бўлган. Бироқ ёввойи ҳайвонларни кузатиш ва қайд этишда қўлланилаётган замонавий технологиялар туфайли бугунги кунда Ўзбекистон Табиий ресурслар вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу йиртқичларнинг 100 дан ортиғи аниқланган.