ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ҳудудларнинг экологик паспорти ва рейтинги жорий қилинади. Бу президентнинг 31 май куни имзолаган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш борасидаги фармонида назарда тутилган.
Ҳужжат билан, 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.
2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида eco-indicator.uz рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади.
2025 йил якунигача эса республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади.