ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Россия армиясини "тиз чўктириши" керак бўлган Украина Қуролли кучларининг кенг эълон қилинган "қарши ҳужумини" қачон кутиш кераклигини айтди: ҳужум, албатта, шу ёзда бошланади.
Афтидан, жаноб Кирби унгача "эшак ўлади ё амир" қабилида иш тутмоқда. Чунки худдай шундай муваффақият билан Украина "қарши ҳужумини" келгуси бир йил ичида ёки яқин беш йилликда деб эълон қилиши ҳам мумкин эди.
Ғарб етакчиларининг Украина "қарши ҳужуми" ҳақидаги баёнотларига диққат билан қулоқ солса, улар фақат дастлабки қарашда гўёки қатъий ва ишончли эшитилади. Вазиятдан яхши хабардор бўлмаган киши учун бу гаплар реал имкониятлар билан таъминланган аниқ режага ўхшайди.
Ғарбдаги етакчи ОАВларда мунтазам чиқаётган сарлавҳалар эса иложсизлик васвасасига ўхшайди:
1 май: "Украина ҳал қилувчи қарши ҳужумга тайёрланмоқда";
9 май: "Украина ҳукумати Россияга қарши қарши ҳужумга умид қилмоқда";
12 май: "Украинанинг қарши ҳужуми: урушда ҳал қилувчи дақиқа яқинлашмоқда";
27 май: "Украинанинг муваффақиятли кампанияси Путинни тўлиқ мағлубиятга учратиши мумкин";
28 май: "Украина узоқ кутилган ҳужумни бошлашга тайёр";
29 май: "Эксклюзив: Украина Бахмут ҳудудида қарши ҳужумга тайёрланмоқда";
30 май: "Украинанинг ҳалокатли зарбаси тайёр."
Биз Ғарб истеблишменти тўғридан-тўғри, билвосита, расман, норасмий тарзда, ён томондан, юқоридан ва бутунлай юзма-юз бўлиб, Украинадан ғалабали "қарши ҳужумини" талаб қилган ва талаб қилишда давом этаётганини кўрамиз. Уларнинг барчаси айтишига кўра, бунга бироз қолган – лекин бироз қолганига ҳам анча бўлди ва унингя яқинлашаётгани кузатилмаяпти.
Бундан ташқари, Украина расмийлари ҳар қандай йўл билан "қарши ҳужум" вақтини чўзишга, минглаб баҳоналар ўйлаб топмишгаҳарака қилмоқда: ё уларга юзлаб (сони аниқ) танклар керак, ёки Америка самолётлари керак, ё яна кўпроқ вақт керак ва ҳоказо.
Лекин Ғарб кредиторлари Украинага вақт кам қолганини кўрсатмоқда, махсус хизматлар украиналик амалдорларни компрматлар билан қўрқитмоқда, ҳарбий маслаҳатчилар эса уларни бевосита орқасига таёқ билан уриб жангга киришга ундамоқда.
Кеча эса Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага "қора белгини" кўрсатди: “Агар қарши ҳужум муваффақиятсизликка учраса, Ғарб Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш масаласини қайта кўриб чиқади”.
Зеленский, Сирский, Подоляклар ва Залужнийнинг арвоҳлари нима қилиши керак?
Шу вақт кимнингдир калласига - эҳтимол Украина разведкаси бошлиғи раҳбари Будановга - кураторлар маслаҳати билан, ажойиб ғоя келди: агар ерда қарши ҳужумнинг иложи бўлмаса, келинг Интернетда қарши ҳужумга ўтамиз.
Ушбу ажойиб ғояни амалга ошириш жараёнида қарши ҳужум ниқоби остида қатор PR акциялар ўтказилди. Улар орасида бир неча диверсион гуруҳларнинг Россия ҳудудига кириши, Россиянинг чегара ҳудудларини ўққа тутиш ва дронлар тўдасининг Москвага ҳужуми ва ҳоказо. Ғарб ОАВларида айнан мана шулар баланд овозда қарши ҳужум деб номланди.
Лекин ҳарбий (стратегик) нуқтаи назардан бу ҳужумларнинг фойдаси нолга тенг ва Ғарбда буни қарши ҳужум сифатида қабул қилишлари амримаҳол. Айнан Кирбининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "Россия ҳудудига (Украинанинг) террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватламайди". Бу сўзлар, албатта, бефойда, аммо улар Украинанинг "қарши ҳужум" учун сарфлаган кўп миллиард долларлик харажатлари ҳақидаги ҳисоботи қабул қилинмаслигини англатади.
Россия эса, Украина расмийларининг жанг майдонида қўлидан ҳеч нарса келмаганидан сўнг, тинч аҳолига террорчили ҳужуми амалга оширганини эслаб қолади, ва уларнинг ҳарбий жиноятлари рўйхатига қўшиб қўяди. Вақти келганда улар бунинг учун тўлиқ жавоб беради.
Россия жамоатчилигида ҳам сўнгги воқеалардан кейин Украинага худди шундай жавоб қайтаришни талаб қилаётган овозлар эшитилмоқда, лекин Россия Украина эмас, биз террорчиларга тенг бўлмаймиз, биз тинч аҳолига ҳужум қилмаймиз.
Яқинда АҚШ раҳбариятига уларнинг етакчи маслаҳатчилари - RAND корпорацияси ва Янги Америка хавфсизлиги таҳлил марказининг ёпиқ ҳисоботлари тақдим этилди. Унда айтилишига кўра, Украина Қуролли кучларини НАТО стандартлари бўйича тайёрлаш ва Украинани энг замонавий Ғарб қуроллари билан таъминлаш Россия Қуролли кучлари учун фойдали бўлмоқда. Чунки улар Украинада Ғарб ҳарбий техникаси ва НАТО оператив назорати тизими ва ҳарбий тактикасига қарши жанг қилиш кўникмаларини ривожлантириш имконига эга бўлмоқда.
Хуллас, русларда НАТОга қарши кураш тажрибаси пайдо бўлмоқда, НАТОда эса бундай имконият йўқ. Шунинг учун ҳам "русларни ўқитишни дарҳол бас қилиш керак", - дейилади ақл марказлари хулосасида.
Украина Қуролли кучларининг "қарши ҳужумига" келсак, у Ғарб оммавий ахборот воситаларида чиройли сарлавҳалар кўринишида қолиб кетадими ёки Киевдаги тўда шу ёзда, шу кузда ёки шу асрда ўз жонига қасд қилиб ҳужумга ўтишга қарор қиладими йўқми бу — махсус операциянинг мақсад ва вазифаларига таъсир қилмайди.