Ташқи ишлар вазири ўринбосари Исроил элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ва Исроил ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасининг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Кеча, 31 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроилнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Зеҳавит Бен Ҳиллелни қабул қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Инвестиция, инновациялар, тиббиёт ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, Ўзбекистон ва Исроил ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасининг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.