Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча поездлар қўйилади — жадвал

Таъкидланишича, 2 июндан бошлаб Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, эртага, 2 июндан бошлаб ҳафтанинг ҳар жума, шанба, якшанба кунлари 14/13-сонли Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
14-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши, Тошкент 9:03 — Самарқанд 12:28;
13-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши, Самарқанд 18:46 — Тошкент 22:25.