Россия ФХХ АҚШнинг дипломатлар ортидан жосуслик қилаётган дастурини фош қилди

ФХХ АҚШ разведка хизматлари Россия, МДҲ, Хитой, Сурия, Исроил ва бошқа қатор давлатларда дипломатлар ортидан Apple қурилмалари орқали жосуслик қилаётганини аниқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Россия контрразведкаси минглаб Apple телефонларида, жумладан, Москвадаги хорижий дипломатларга тегишли телефонларда ҳам АҚШ разведка хизматларининг яширин дастури ўрнатилганини аниқлади, деб хабар берди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ). РИА Новости хабарига асосан.

“Россия телекоммуникация инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш жараёнида фақат Apple мобил телефонларига хос бўлган аномалия (ғайриоддий ҳолат) аниқланди. Бу аномалия ишлаб чиқарувчи томонидан йўл қўйилган дастурий заифликлар туфайли номаълум дастурларнинг ишлаши натижасида юзага келгани аниқланган”, — дейилади хабарда.

Россиялик абонентлардан ташқари Россиядаги дипломатик ваколатхоналарда рўйхатдан ўтган СИМ-карталар, жумладан, НАТО давлатлари, собиқ иттифоқ республикалари, шунингдек, Исроил, Сурия ва Хитойдаги дипломатлар телефонларида ҳам вирус аниқланган.
ФХХ маълумотларига кўра, олинган маълумотлар Apple ва Америка разведка ҳамжамияти, хусусан, Миллий хавфсизлик агентлиги (АНБ) ўртасидаги яқин ҳамкорликдан далолат беради. Шундай қилиб, "компания томонидан эълон қилинган шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати ҳақиқатга мос келмайди".
Apple Америка разведка хизматларини қизиқтирган Оқ уй ва фуқаролари ҳақида ҳар қандай шахсни назорат қилиш учун кенг имкониятлар очиб берган, деб хулоса қилди Россия ФХХ.