Корея Республикаси ТИВ раҳбари Тошкентга келди — видео

Қайд этилишича, икки мамлакат ТИВ раҳбарларининг бугунги музокаралари кун тартиби жуда бой.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин бугун, 1 июнь куни Тошкентга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Таъкидланишича, бу Пак Чиннинг Ўзбекистонга Корея Республикаси ТИВ раҳбари сифатидаги илк ташрифи ҳисобланади.
“Пак Чин Ўзбекистонга аввал ҳам кўп марта келган бўлсада, Корея Республикаси ТИВ раҳбари сифатида илк бор ташриф буюрмоқда”, - деб ёзади Саидов.
Қайд этилишича, икки мамлакат ТИВ раҳбарларининг бугунги музокаралари кун тартиби жуда бой.