Тошкент−Қарши йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилмоқда

Қатновлар 1 июндан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тошкент−Қарши−Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қатновлар 2023 йилнинг 1 июндан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалга оширилади.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
16-сонли "Тошкент−Қарши" йўналиши: Тошкент 09:03 — Қарши 14:24;
15-сонли "Қарши−Тошкент" йўналиши: Қарши 16:10 — Тошкент 22:25;
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.