ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россия Ҳарбий-космик кучлари (ҲКК) Одесса портида турган Украинанинг сўнгги жанговар кемасини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
“29 май куни Россия ҲККнинг юқори аниқликдаги қуроли зарбаси билан Одесса портидаги ҳарбий кемалар турадиган жойда Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг сўнгги “Юрий Олефиренко” жанговар кемаси яксон қилинди”, - дейилган хабарда.
Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу май ойида Киев 16 мингдан зиёд киши, 400 тадан зиёд танк ва бошқа зирҳли жанговар машина ва 238 та артиллерия қуроли ва миномётни йўқотганини маълум қилган эди.