Ўзбекистон дзюдочилари Душанбеда халқаро мусобақасида қатнашади

Душанбе шаҳрида халқаро доирадаги Гран-при мусобақаси ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистонлик дзюдочилар 2-4 июнь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказиладиган халқаро Гран-при мусобақасига қатнашиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Мазкур халқаро мусобақада 41 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчи қатнашади. Унинг ғолиблари Жаҳон рейтинги ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни қўлга киритишади.
Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев, Камолиддин Бахтиёров;
-66 кг: Aбдураҳим Нутфуллоев, Бобур Ваджиев;
-73 кг: Шаҳрам Aҳадов, Жавоҳир Сапаров;
-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев, Мусо Собиров;
-90 кг: Зуфарбек Ўролов, Жаҳонгир Маматраҳимов;
-100 кг: Отабек Тўрабоев, Муҳаммадқодир Мансуров;
+100 кг: Исломбек Равшанқулов, Ўткирбек Тўрабоев.
Aёллар:
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева;
-52 кг: Сита Кадамбаева, Гулҳаё Жўраева;
-57 кг: Шукуржон Aминова, Нилуфар Ермаганбетова;
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева, Севинч Исоқова;
-70 кг: Нодира Йўлдошева, Шоҳиста Назарова;
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева, Фарангиз Холмуродова;
+78 кг: Санеайим Эркинбаева, Рината Илматова.