ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Озарбайжонда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди. Бу хақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Тадбир Озарбайжон Мустақиллиги куни муносабати билан ҳамда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш, мамлакатга хорижлик сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида ўтказилди.
Богатое культурное наследие и туристический потенциал Узбекистана были представлены в Азербайджане
© "Дунё" ИА
Тақдимот “Azeri Home Chef” жамоатчилик гуруҳи ва “Туризм ва миллий ошхонани ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” нодавлат-нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда Боку туристик компаниялари вакиллари, озарбайжонлик блогерлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда бошқа кўплаб санъат иҳлосмандлари иштирок этишди.
Меҳмонлар ўзбек миллий ошхонасининг анъанавий таомларини таътиб кўриш билан бир қаторда, ўзбек халқи амалий санъати кўргазмаси намоёндаларидан ҳам баҳраманд бўлишди. Ўзбек стендидан ҳунармандларнинг кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, зардўзлик намуналари ҳам жой олди.