ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Twitter фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг Туркия билан ҳамкорлик ҳақидаги сўзларини танқид қилишди. Бу ҳақда РИА Новости Зеленскийнинг Twitter'даги саҳифасига таяниб хабар берди.
Зеленский ўз Twitter саҳифасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанни қайта сайлангани билан табриклаган ва эндиликда минтақа, Европа ва дунё хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун биргаликда иш олиб боришини маълум қилган.
"Туркия Россия томонида, дунё тез орада сизнинг асл юзингизни кўради", - деб изоҳ қолдирган обуначилардан бири Зеленскийга.
"Агар сиз Эрдоғанни чиндан ҳам ҳурмат қилсангиз, унинг Россия ҳақидаги маслаҳатларига риоя қилинг!" - деган обуначилардан яна бири.
"Россия ҳарбийларини Худо марҳаматласин. Уларнинг жасорати ва қатъияти таҳсинга сазовор! Мен уларга муваффақиятлар тилайман! Зеленский сотқин миллатчи тўнғиз!", - дея қўллаб-қувватлаган учинчи обуначи.
“Президент Эрдоған Россиянинг муҳим ва стратегик иттифоқчиси хисобланади. Шунинг учун сен ундан ҳамкорликка иштиёқни кутмаганинг маъқул”, - деб ёзди яна бир Twitter фойдаланувчиси.
“Украина халқи, Зеленский жиноятчи, у йигитларни ўлимга юборади. Украина халқи, сизнинг душманингиз бу Зеленский!" - деб халқни огоҳликка чақирган фойдаланувчилардан бири.
Туркия Олий сайлов комиссияси раҳбари Аҳмет Енернинг аввалроқ маълум қилишича, Туркия президентлиги сайловларининг иккинчи босқичида Эрдоған 52 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган. Унинг рақиби Кемал Киличдароғлу эса деярли 48 фоиз овозга эга бўлган. Сайловнинг якуний натижалари 1 июнгача маълум бўлади.