“Тоза ҳаво” ойлиги якунлари сарҳисоб қилинди

Республикада “Тоза ҳаво” ойлиги ўтказилди. Унда 92,8 тонна ифлослантирувчи модда атмосфера ҳавосига чиқарилишининг олди олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Республикада 10 апрелдан 10 майга қадар “Тоза ҳаво” ойлиги ўтказилди, дея хабар берди Табиат ресурслари вазирлиги Sputnik мухбирига.
Ойликнинг 1-босқичида жами 161 537 та автотранспорт воситаси қамраб олинди. Шундан 153 761 таси токсиклик даражаси, 7 776 таси эса тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди.

"Текширувлар давомида автотранспорт воситаларининг 4 326 таси, яъни 2,7 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқори эканлиги аниқланди", - дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида 11 078 та автотранспорт воситаси текширилиб, уларнинг 408 таси ёки 2.7 фоизида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланди.
Тадбир давомида ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 1 549 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан 246 миллион 225 минг сўм жарима қўлланилди ҳамда 1 525 тасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.
Ойлик давомида автотранспорт воситаларининг ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайгани кузатилди.
Мазкур тадбир давомида жами 92,8 тонна ифлослантирувчи модда атмосфера ҳавосига чиқарилишининг олди олинган.
“Тоза ҳаво” ойлигининг иккинчи босқичи сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Автомобиллар чиқинди газларининг заҳарлилик даражаси қандай текширилмоқда — видео