Ўзбекистон — Исроил ўйинини қаерда жонли эфирда томоша қилиш мумкин?

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Исроилга қарши ўйин ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Бугун Аргентинада бўлиб ўтаётган футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон – Исроил учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Исроилга қарши ўйин ўтказади. Учрашувда футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашув 31 майга ўтар кечаси соат 1:48 да бошланади. Жаҳон чемпионати ФИФА сайти орқали жонли эфирга узатилади. Шунингдек, ўйинни "Uzreport TV" телеканали орқали томоша қилиш мумкин.

Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Фалкон Яел (Аргентина) ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Дел Ессо Максимилиано ва Родригез Факундо ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Лопез Кастеляносга (Гватемала) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Ўзбекистон Аргентина, Янги Зеландия ва Гватемала жамоаларига қарши тўп сурди. Аргентина билан кечган учрашувда ўзбекистонлик футболчилар имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Янги Зеландия билан дуранг ўйнади. Гватемала билан бўлиб ўтган учрашувда эса Ўзбекистон терма жамоаси ғалабага эришди.