Ўзбекистон “Газпром” билан Россия гази импорти масаласини муҳокама қилди

Томонлар ҳамкорликнинг бориши ва истиқболларини, жумладан, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш масаласини муҳокама қилдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. “Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Газпром” хабар берди.
“Томонлар ҳамкорликнинг бориши ва истиқболларини, жумладан, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш масаласини муҳокама қилдилар”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга Россия газини ушбу давлатлар орқали ташишни назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди.
2023 йил январь ойида “Газпром” ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзоланган эди.