Мирзиёев шу ҳафта Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев. Архивное фото
Таъкидланишича, Чўлпон-Отада 2 июнь куни “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Қирғизистонга боради. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Таъкидланишича, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон ҳукумати раиси ўринбосари ва Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ҳам Қирғизистонга сафар қилади.
“Чўлпон-Отада 2 июнь куни “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, саммитда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.