Европа хавфсизлик шартномаси тугатилгани учун жуда қиммат тўлайди

Бундан буён Россия ўз ҳудудида исталган қуролларни, исталган миқдорда ва зарур деб билган ҳудудларда жойлаштириши ва жамлаши мумкин.
Sputnik
Куни кеча Россия президенти Владимир Путин ДОВСЕ шартномасини денонсация қилиш тўғрисида фармонни имзолади.
ДОВСЕ - Европада оддий қуролли кучларни чеклаш тўғрисидаги шартнома Россия ҳамда Европадаги НАТО давлатлари орасида 1990 йилда имзоланган ўта муҳим шартнома эди. Россия томонидан унинг якунланиши Совуқ урушдан кейин Европа қитъасида қурилган хавфсизлик архитектураси тобутига қоқилган сўнгги мих бўлди.
Бундан буён Россия ДОВСЕ шартномасида кўзда тутилган чекловлардан қатъий назар, ўз ҳудудида исталган қуролларни, исталган миқдорда ва зарур деб билган ҳудудларда жойлаштириши ва жамлаши мумкин. Тўғри, сўнгги 15 йил давомида Россия бу маънода чекланмаган эди, чунки Владимир Путин бошқа 2007 йилдаёқ ушбу шартномада Россия иштирокини вақтинча тўхтатган эди. Ўшанда бу биринчи, аниқроғи, иккинчи огоҳлантириш бўлган эди. Биринчи огоҳлантириш ؅— Путиннинг 2007 йилда Мюнхендаги нутқи ҳисобланади.
Сиёсат учун ўн беш йил узоқ вақт, аммо амалда бўлмаган нарсанинг расман тугатилиши — бу шунчаки расмиятчилик эмас, балки Россиядан Ғарбга жуда муҳим сигнал, эҳтимол ўша Мюнхендаги нутқдан ҳам муҳимроқ. Агар Вашингтон ва Брюссел Путиннинг ушбу нутқни эшитганида, эҳтимол ДОВСЕни сақлаб қолиш мумкин бўларди. Эҳтимол бугун биз иккинчи совуқ уруш, НАТО кенгайиши ва Украина можаросини эмас балким бошқа вазиятда кун кечираётган бўлардик.
ДОВСЕ - муҳим ҳужжат эди: Европа тарихида илк бор у ердаги давлатлар мудофаа масалаларида бундай шаффофликка рози бўлишди, қуролланиш пойгаси тўхтатилди, Учинчи жаҳон уруши афсонага айланди, инсоният янги дунё сари олдинга силжиди. Шимолий Атлантика альянси, ДОВСЕ шартномасини имзолаш пайтидаги ваъдаларга зид равишда, шарққа кенгая бошлагандан сўнг, ушбу ҳужат Россияни ушлаб туриш элементига айланди.
Болтиқбўйи республикаларининг ДОВСЕ шартномасига киритилмасдан НАТОга қўшиб олиниши — Россия учун асосий таҳдидга айланди. Ваҳоланки, Вашингтон ва Брюссел уларни осонлик билан бунга мажбурлаши мумкин эди. Амалда эса, бу Россия билан чегарадош бўлган НАТОнинг янги давлатларида истаганча, масалан Америка танкларини сақлаш имконини берар эди, лекин Москва қуроллар сони ва уларнинг жойлаштириш бўйича чекловларга амал қилиши керак эди. Бундай шартномага риоя қилиш Россия учун секин-аста ўз жонига қасд қилиш билан баробар эди.
Шу сабабдан ҳам Москва, бир неча бор огоҳлантиришдан сўнг, 2007 йилда ДОВСЕда иштирокини тўхтатиб қўйди. Аммо Ғарб учун бу огоҳлантириш эди. Москва шартномага осонлик билан қайтиши мумкин эди. Лекин энди шартнома денонсация қилинди, энди орқага қайтишнинг иложи йўқ. Бунинг учун Европа янги шартлар асосида музокаралар бошлаши, шартномалар шартларини келишиб олиши, уларни ратификация қилиши керак бўлади. Катта эҳтимоллик билан бу янги совуқ урушнинг якунига айланади.
Ҳар қандай уруш бир кун келиб тугайди. Бир қитъада яшайдиган қўшни давлатлар, бир-бирига қарши армия қуришдан кўра, ҳамкорлик қилиш фойдалироқ эканлигини ҳеч нарса ўзгартира олмайди. Ҳамкорлик одатда норма ҳисобланади, янги жаҳон урушига олиб келиши мумкин бўлган сиёсий можаро эса хавфли аномалия ҳисобланади. Ва бу аномалия фақат Қўшма Штатларнинг Европа ишларига аралашув кучайганлиги сабабли мумкин бўлди. Айнан шу нарса хавфсиз ва қуролсиз Европа орзусини пучга чиқарди.
Қўшма Штатлар беқарорлаштирувчи омил сифатида, ҳаддидан ошиб кетса — ўзини ўзи йўқ қилади. Бу тез орада бўлмайди, лекин қанчалик тез бўлса, Европа Америка таъсирига шунчалик кучли қаршилик кўрсатади. Бу ушалмас орзудек бўлиб туюлиши мумкин, лекин айнан шу сценарий амалга ошиши учун жиддий сабаблар бор, жумладан, ДОВСЕнинг йўқ қилиниши.
Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари ҳали Совуқ уруш уларга қанчалик қимматга тушушини билишмайди. Буни билганлар, афсуски, унутишга улгуришди. Россия билан иқтисодий қарама-қаршиликдан кўрилган йўқотишлар – бу узоқ рўйхатдаги биринчи йўқотишлардир. Мудофаа харажатларини тежаб, ижтимоий соҳага қўшимча миллиардлар сарфлайдиган кунлар ўтиб кетди. Бунинг ўрнига, аксинча, харажатларни имкон қадар қисқартириш, кўпроқ солиқ тўлаш ва муддатли ҳарбий хизматга боришга тўғри келади. Ўтган йили Болтиқбўйида муддатли ҳабий хизмат тиклана бошлади.
Россия билан тизимли қарама-қаршилик Европа фаровонлигини шунчалик узоқлаштирадики, эртами-кечми кимдир бу исрофгарчиликни тўхтатишни хоҳлайди. Россиянинг улкан бозорига чиқиш ва унинг энергия ресурсларидан фойдаланиш - Учинчи жаҳон урушига сармоя киритишдан кўра анча ёқимли ва фойдалироқ йўл экани аксариятга жуда равшан.
Буни ЕИ раҳбарлари ҳозир ҳам тушунишади, албатта, лекин улар аллақачон бошқа сценарийга пул тиккан – Россиянинг ҳарбий яксон қилиш. Рақиблар бунинг ортидан Россияда ички тартибсизликлар, европапараст ҳукуматнинг ҳокимиятга келиши ва Россия бўйсунувчи мавқели учинчи даражали давлатга айланишига умид қилмоқда. Бу режа амалга ошса, ҳозир европаликларга ёқмайдиган ҳамма нарсани қайта тиклаш мумкин. 29.05.2023 дан олдин Россия фақат битта фармон билан ДОВСЕ чекловларига қайтиши мумкин эди, лекин энди бунинг иложи йўқ.
Тинчликни кафолатлаш ва тежамкор иқтисодга қайтиш энди оғир бўлади. Бунинг учун таъсир доираларининг янги чегараларини белгилаш, ўзаро ишончни аста-секин тиклаш керак бўлади. Бир континетда тинч тотув яшаш учун, эҳтимол ДОВСЕнинг ўрнига ўнлаб шартномалар имзолаш керак бўлади.
Бу йўлнинг бир жойида АҚШ чидай олмай чекинишга мажбур бўлади ва шундан сўнг Европа учун фойдали жараёнлар анча тезлашади. Аммо ўша вақтгача Россия омон қолиши керак, чунки ҳозирча Россияга нисбатан "А-режа" амал қилмоқда. Бу — ҳарбий, геосиёсий мағлубият ва сиёсий қулликни англатади.
Янги совуқ урушни тугатиш учун Россия айни дамда унга қраши олиб борилаётган ҳақиқий, қайноқ урушда ғалаба қозониши керак. Аммо Совуқ урушда фақат биргаликда ғалаба қозониш ёки биргаликда ютқазиш мумкин. Чунки ғалаба — фақат бу уруш якунланиб, томонлар қарама-қаршиликдан ҳамкорликка ўтганда бўлиши мумкин.