ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Бокудаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокини бошлаб берган Мадина Мирабзалова (-57 кг) мусобақадаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Спортчи иккинчи даврада марокашлик Нада Ларажни 2 раундда мағлуб этиб, учинчи босқичга йўл олди.
Шунингдек, Ўзбекистон вакили Улуғбек Рашитов ҳам жаҳон чемпионатида яна бир ғалабани қўлга киритди. -68 кг вазн тоифасида иштирок этаётган таэквондочи учинчи даврада тунислик Ясир Аоунини мусобақадан чиқариб юборди.
Бугун Озарбайжон пойтахтида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -68 кг, аёлларда эса -57 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.