ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россиянинг ҳамкор давлатлар билан ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш жараёни фақат жадаллашади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Товар айланиши ўсиши билан, албатта, миллий валюталардаги тўловга ўтиш амалий аҳамиятга эга бўлади, келажак бунинг ортида. Бу нафақат Африкага нисбатан, бу ҳам Лотин Америкаси, Осиёдаги ҳамкорларимиз, Эрон, Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикасига нисбатан ҳам. Биз аллақачон фаол миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтяпмиз, доллар улуши изчил камаймоқда. <…> Шундай экан бу жараён жадаллашади”, - деди Лавров Кениядаги матбуот анжуманида.
Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, савдо-сотиқда миллий валютларга ўтиш дунё иқтисодиёти учун соғломлаштирувчи самарага эга бўлади.