Бокудаги жаҳон чемпионатида Рашитов ҳам ишончли ғалаба қозонди

Малавилик Жозеф Фирига қарши даянга чиққан Рашитов икки раундни муддатидан аввал якунлаб, кейинги даврага йўл олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов Бокуда бошланган жаҳон чемпионатидаги илк жангини ўтказди.
Малавилик Жозеф Фирига қарши даянга чиққан Рашитов икки раундни муддатидан аввал якунлаб, катта қийинчиликсиз кейинги даврага йўл олди.
Бугун Озарбайжон пойтахтида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -68 кг, аёлларда эса -57 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Мадина Мирабзалова эронлик Тина Моданло билан жангда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олган эди.