U-20 Ўзбекистон термасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди

31 май куни ўтадиган баҳсда терма жамоа Исроил ёшларига қарши майдонга тушади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Футбол бўйича U-20 Ўзбекистон жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди.
31 май куни ўтадиган баҳсда терма жамоа Исроил ёшларига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон жамоаси гуруҳ босқичининг 3-турида Гватемалани 2:0 ҳисобида енгиб, Аргентина билан биргаликда кейинги босқичга йўл олганди.
Эслатиб ўтамиз, турнир 20 майдан 11 июнгача давом этади. Турнирнинг гуруҳ босқичида жами 24 давлатдан ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ ўйинлари натижаларига кўра, 16 нафар энг яхши жамоа чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олади.