ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 28 май куни Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида хабар берди.
“Ҳозиргина Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали суҳбатлашиб, озарбайжонлик барча дўстларимизни Миллий байрам - Мустақиллик куни билан самимий табрикладик. Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари томонидан белгилаб берилган юқори суръат натижасида икки томонлама муносабатларимиз мисли кўрилмаган даражада ривожланмоқда”, - деб ёзади Саидов.
Озарбайжонда ҳар йили 28 май Миллий байрам – Мустақиллик куни сифатида нишонланади.