Автобусга чиққан Мирзиёев, мактаб билан хайрлашган битирувчилар — энг ёрқин суратлар

Ўтаётган ҳафта нималар билан эсда қолди? Sputnik уларни суратлар кўринишида бир нуқтага жамлади.
Sputnik
1 / 10

Шавкат Мирзиёев автобусга чиқиб, йўловчилар билан гаплашди

2 / 10

Гватемалага қарши дубль қайд этган Неъматжонов. Айнан Шаҳзодбекнинг урган 2 та голи эвазига Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан чиқиб олди

3 / 10

Жонажон мактаби билан хайрлашиб, катта ҳаётга қадам қўяётган битирувчилар

4 / 10

Ғалла ўримига старт берилиши олдидан Қашқадарёда Қуръон тиловат ўқилиб, жонлиқлар сўйилди

5 / 10

Ўзбекистонга йўловчи ташувчи рейсда келган Сингапурнинг аёл президенти

6 / 10

Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказган Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов

7 / 10

Андижонда ғалла мавсумига тайёргарлик кўрилди ва техникалар шай ҳолатга келтирилди

8 / 10

Андижонда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун олиб борилаётган ишлар

9 / 10

Жиззахда бошланган ампутант футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати

10 / 10

Наманган вилояти, мингбулоқлик меҳнаткаш аёллар. Вилоят ҳокими ташрифи доирасида улар билан суҳбатлашди.