U20 ЖЧ: Аргентина – Янги Зеландия ўйини қандай натижа билан якунланди?

Бугун Аргентинада бўлиб ўтаётган футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатида Аргентина – Янги Зеландия учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Аргентина – Янги Зеландия учрашуви 5:0 ҳисобда якунланди.
Маълумот учун, аввалги ўйинларда Янги Зеландия терма жамоаси Гватемалани 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ўйинда Ўзбекистонни мағлуб этишга яқин турган бўлса-да, икки тўп фарқи билан устунликни сақлаб қола олмади. 2:2 ҳисобидаги дуранг гуруҳда иккинчи қаторда қолиш имконини беради.
Аргентина терма жамоаси эса чемпионатнингт очилиш баҳсида Ўзбекистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи ғалабаси 3:0 ҳисобида Гватемаладан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, турнир 20 майдан 11 июнгача давом этади. Турнирнинг гуруҳ босқичида жами 24 давлатдан ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Гуруҳ ўйинлари натижаларига кўра, 16 нафар энг яхши жамоа чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олади.