ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Кларион-Клиппертон зонаси (CCZ) Гавайи ва Мексика ўртасида жойлашган Тинч океанидаги ёриқдир. Бу ёриқ тектоник плиталар ҳаракати натижасида ҳосил бўлган ва одамлар томонидан сув остида қазиб олиш учун ишлатилган.
Умуман олганда, тадқиқот давомида тўпланган 100 000 та ёзувлар ўрганилди. Натижада, бу ерда 5580 га яқин ҳайвон турлари яшаши маълум бўлди, улардан фақат 438 таси расмий номга эга ва қолгани етарли даражада ўрганилмаган.
Бу турларнинг барчаси эндемик, яъни улар ўз минтақасига хосдир. Бу жойнинг хилма-хиллиги жуда юқори: олимлар рўйхатидаги турлар 27 турга тегишли бўлиб, улар 49 та синфга, 163 та туркумга, 501 оилага ва 1119 авлодга бўлинган.