Ўзбекистондаги энг машҳур ва мазали хоним — видео

Бу таомни Тошкентдаги энг машҳур бозорлардан бири – Чорсуда татиб кўришингиз мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Бу хонимни ошпаз Фарида Назарова тайёрлайди. Уни нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарида ҳам танишади ва ёқтиришади. Фарида опанинг Sputnik мухбирига айтишича, у 23 йилдан бери хоним тайёрлаб, сотади.
Таом учун Россия, Франция, Италия ва Озарбайжондан келишади. Фарида опанинг севимли иши қийинчиликларга қарамай, унга завқ бағишлайди. Аёлнинг таъкидлашича, у одамлар билан мулоқот қилишдан хурсанд ва даромади эвазига ўғлини уйлантирган. Ҳозир эса Ҳаж зиёратига бориш учун пул йиғмоқда.