“Али бобо ва қирқ қароқчи” фильмининг янги талқини яратилади

“Али бобо ва қирқ қароқчи” фильмининг замонавий талқини учун актёрларни танлаш ва тахминий бюджет муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон, Россия ва Ҳиндистон биргаликда “Али бобо ва қирқ қароқчи” фильмининг замонавий талқинини яратади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги маълум қилди.
Агентлик ва “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси раҳбариятининг россиялик режиссёр Жаҳонгир Файзиев ва ҳиндистонлик режиссёр ва сценарийлар муаллифи Умеш Меҳра билан онлайн-учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон-Россия-Ҳиндистон ҳамкорлигидаги лойиҳа – афсонавий “Али бобо ва қирқ қароқчи” фильмининг замонавий талқинини яратиш фикри кўриб чиқилди. Шунингдек, ташкилий масалалар, актёрларни танлаш ва фильмнинг тахминий бюджети муҳокама қилинди.
Жаҳонгир Файзиев 1979 йилда суратга олинган “Али бобо ва қирқ қароқчи” фильми режиссёри Латиф Файзиевнинг жияни ҳисобланади.
Учрашувда суратга олиниши режалаштирилган картина камбағал ўтинчи Али Бобо ҳақидаги афсонанинг биринчи қисмини давом эттириш ва замонавий талқинда суратга олиниш кераклиги қайд этилди.
Кинолентани яратишнинг барча амалий масалаларини июль ойида кўриб чиқишга келишиб олинди.