ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича “ChessKid” турнири ғолиби бўлди. Жаҳон чемпиони гранд финалда америкалик машҳур гроссмейстер Фабиано Каруанани 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Абдусатторов "ChessKid" онлайн турнирида сўнгги ўйинини ўтказди.
Мусобақанинг энг юқори 1-дивизионида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда гранд финалга қадар етиб келди. У нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши ўйин ўтказди ва 2,5 : 1,5 ҳисобида ғалабага эришди.
Ҳал қилувчи ўйинда Нодирбекка америкалик Фабиано Каруана рақиблик қилди. Улар бунгача мазкур мусобақа ярим финалида ҳам учрашишган ва унда Нодирбек ғалабага эришганди. Каруана ўтиш ўйинлари орқали Гранд финалга етиб келган.
Онланй турнирнинг мукофот жамғармаси 2 млн доллардан иборат.