ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Охирги ҳарбий кучлари тугаши билан украиналиклар энг яхши рус қўшинларига дуч келишади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
"Россия бошқа ҳолатда. Россия ҳар қачонгидан ҳам кучли. Улар ўз имкониятларининг чўққисига чиқишмоқда", - дейди эксперт.
Макгрегорнинг сўзларига кўра, Россия кўп сонли аскарлари ва қурол-яроғига эга энг яхши армияни шакллантирган, украиналик қўшинлар бунга дош бера олмайди.
"Улар украиналикларнинг охирги кучларини навбатдаги бемаъни қарши ҳужумга сарфлашларини кутишмоқда. Ва ниҳоят жангга жўнатилганда, улар жанг майдонида ҳукмронлик қилишади”, — деди собиқ маслаҳатчи.
Ғарб сиёсатчилари мунтазам равишда Украина Россияни жанг майдонида қандай мағлуб этиши кераклиги ва Киевни тобора кўпроқ қурол-яроғ билан таъминлаётгани ҳақида гапиришади. Кремл бунга жавобан ҳарбий ёрдам “принципиал жиҳатдан ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги, фақат Украина халқининг азобини узайтириши”ни айтган.