ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида госпитал турдаги "Меҳрли мактаб" филиали очилишида иштирок этди. Бу ҳақда "Замин" халқаро жамоат фонди хабар берди.
"Меҳрли мактаб"га ташриф чоғида Зироат Мирзиёева бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагоглар ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.
© Международный общественный фонд Zamin
"Меҳрли мактаб – таълимдан, ким қандай вазиятга тушиб қолганидан қатъи назар, барча баҳраманд бўлиши мумкинлигига ёрқин мисол”, дейилади хабарда.
© Международный общественный фонд Zamin
Бу ерда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олмоқда ва тарбияланмоқда.
© Международный общественный фонд Zamin
Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида ота-оналари иштирокида ўтишади.
© Международный общественный фонд Zamin
Йил якунига қадар "Меҳрли мактаб" филиаллари Андижон ва Фарғонада ҳам очилади.