“Uzbekistan Airways” Урумчига парвозларни қайта тиклайди

Коронавирус пандемияси сабаб 2020 йил февралида Тошкент-Урумчи қатновларини тўхтатиб қўйилганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкентдан Урумчига парвозларни қайта тиклайди. Бу авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.
Бу йўналишдаги мунтазам парвозлар 30 июндан бошлаб ҳар ҳафта жума/шанба кунлари (шанба кунига ўтадиган қатнов) амалга оширилади.
Чипталар нархи:
Тошкент – Урумчи 2 738 000 сўмдан;
Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта 4 867 000 сўмдан бошланади
“Uzbekistan Airways” коронавирус пандемияси сабаб 2020 йил февралида Тошкент-Урумчи қатновларини тўхтатиб қўйганди.
Ҳозир Хитойнинг “China Southern Airlines” авиакомпанияси Урумчи — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга ошириб келаётган эди.