ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тошкентда биринчи халқаро заргарлик буюмлари кўргазмаси очилди. Унда 20 дан ортиқ мамлакат компаниялари иштирок этмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Кўргазма иштирокчилари олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлар ва марваридлардан тайёрланган маҳсулотларни намойиш этмоқда. Шунингдек, 3D принтерда тайёрланган пластика ва олтиндан ясалган заргарлик буюмлари ҳам бор.
© Sputnik/Анна Желиховская
Улар орасида жаҳоннинг етакчи заргарлик брендлари, хусусан, Россиядан Кострома, Санкт-Петербург ва Москва заргарлари иштирок этмоқда.
Антиқа заргарлик буюмлари ва қўл соатлари коллекциялари ҳам мавжуд.
Грузия заргарлари ноёб дизайнер заргарлик буюмларини намойиш этмоқдалар.
© Sputnik/Анна Желиховская
Лекин энг диққатга сазовор экспонатлардан бири бу безакнинг Кушонлар подшолиги давридаги аниқ нусхасидир. У Далварзинтепа қадимий манзилгоҳида олиб борилган қазишмалар пайтида топилган. Ўзбек усталари эса уни қайта тиклашди.
Унинг нархи салкам 14 миллион сўмни ташкил этади.
Кўргазма ўз ишини Ёшлар ижод саройида 28 май кунгача олиб боради.