Аббосбек Файзуллаев Янги Зеландияга қарши ўйинда урган голини кимга бағишлаганди

Жаҳон чемпонатида Файзуллаев Янги Зеландия дарвозасига гол киритди ва голини уни ҳамиша қўллаб келган марҳум тоғасига бағишлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Аргентинада бўлиб ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев Янги Зеландия дарвозасини ишғол этди.
Кейин у камерага марҳум тоғаси Қаҳрамон Сарибоев тасвирланган футболкани кўрсатди. У футболкани ўпиб, осмонга қаради ва голни тоғасига бағишлаганини билдирди.
Чунки айнан тоғаси тўққиз ёшли Аббосбекни Сирдарёдан Тошкентга олиб келиб, футбол билан таништирган. Тоғаси бўлажак футболчини ҳар доим қўллаб-қувватлаган ва унга спортда муваффақиятга эришишни ўргатган.
Аввалроқ футболчи Аббосбек Файзуллаев Осиё кубоги доирасидаги ўйинлардан бири бир қанча қўриқчиларни ортда қолдириб, майдонда унинг ёнига келган ёш мухлисга ўз футболкасини совға қилган эди.
Стадионга югуриб чиққан болакай Файзуллаевнинг футболкасини нима қилишини айтди - видео