ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Сингапур президенти Ҳалима Яқуб бугун, 25 май куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
© Хокимият города Самарканда
Ҳалима Яқубга Самарқанд сафарида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
© Хокимият города Самарканда
Сингапур президенти Самарқандга “Афросиёб” поездида борди. Олий мартабали меҳмонни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.
Ҳалима Яқуб Ўзбекистон етакчисининг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турибди.