Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Севастополда дронлар ҳужуми қайтарилди

Губернатор Развожаев: Севастополдаги флот томонидан иккита пилотсиз учар аппарати уриб туширилди, яна бир нечтаси тўхтатиб қолинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Севастополда дронларнинг ҳужуми қайтарилди, улардан иккитасини уриб туширди, қолганларини зарарсизлантирди, деб хабар берди шаҳар губернатори Михаил Развожаевнинг Telegram-каналида.
"Эрта тонгда ҳарбийларимиз Севастополга навбатдаги учувчисиз самолёт ҳужумини қайтарди. Качи ҳудудида Қора денгиз флоти қўшинлари иккита учувчисиз учар аппаратини ўқ отиш қуроллари билан уриб туширди, яна бир нечта дрон радио электрон қурилмалар ёрдамида тўхтатиб қолинди”, - деб ёзди губернатор.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарда ҳеч қандай объект зарар кўрмаган.
Барча хизматлар вазиятни кузатишда давом этмоқда, дея хулоса қилди шаҳар раҳбари.
Шаҳарнинг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси маълумотларига кўра, Севастопол кўрфазида қайиқлар ҳаракати очиқ, бироқ паром қатнови ишламаяпти.