ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Киев бозорларида мевалар пайдо бўла бошлади, лекин уларнинг нархи ўтган йилга нисбатан рекорд даражада ошган, деб ёзади "Strana.ua" нашри.
"Киевда бозорларида резаворлар савдога чиқди. Лекин уларнинг нархи 1000 гривнадан ($27) бошланади. Гилос 1200 гривна ($32), малина 1500 гривна ($40). Голубика 2000 гривна ($54)”, — дейилади хабарда.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ўтган йили гилос нархи ўртача 200 гривнага ($5) доллар), голубика 500 гривнага ($14), малина эса 1000 гривна бўлган.
"Нархлар қачон тушиши номаълум. Деярли барча резаворлар чет давлатлардан олиб келинади. Балки, яқин орада Закарпатиядан гилос олиб келиш бошланади, бу қачон бўлиши аниқ эмас. Балки июнь ойи бошида", - дея нашр сўзларини келтирган сотувчи.
Украинада сабзавотлар бодринг, помидор ва пиёз нархи ҳам 30 фоизга ошгани ҳақида хабар қилинган эди.