Хитой билан қуриладиган 11 та электр станция қайси вилоятларда пайдо бўлади?

Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда 11 та қуёш ва шамол электр станциялари қурилади. Sputnik улар айнан қайси вилоятларда пайдо бўлишини аниқлади.
Sputnik
ТОШКEНТ, 24 май – Sputnik. Хитой билан ҳамкорликда қуриладиган қуёш ва шамол электр станциялари Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида пайдо бўлади. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Хитойга амалга оширилган давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 4,4 миллиард долларлик 11 та қуёш ва шамол электр станциялари қуриш ҳақида келишиб олинган эди. Уларнинг умумий қуввати 4,8 гигаваттни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент фармонига асосан давлат муассаслари ва ижтимоий объектларда тезлаштирилган тартибда муқобил энергия манбаларига ўтиш бошланган. 2023 йилда ушбу турдаги биноларда 2000 мегаватт қувватга эга қуёш ва шамол электр станцияларини ишга туширишни режалаштирган.