Қора денгизда Россия кемасига ҳужум қилишга уринган Украина катерлари йўқ қилинди

Ҳодиса бугун эрталаб соат 5:30 да Босфор бўғозининг шимоли-шарқроғида рўй берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Украина инсонсиз бошқариладиган катерлар билан Қора денгиздаги Россиянинг “Иван Хурс” кемасига ҳужум қилишга уринди, бироқ унинг ҳужуми муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Хабарга кўра, ҳодиса бугун эрталаб соат 5:30 да Босфор бўғозининг шимоли-шарқроғида рўй берган.
“Украина Қуролли кучлари томонидан Туркия Республикасининг алоҳида иқтисодий ҳудудидаги “Турк оқими” ва “Мовий оқим” газ газ қувурлари фаолияти хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини бажараётган Қора денгиз флотининг “Иван Хурс” кемасига учта тезюрар инсонсиз бошқариладиган катерлар билан муваффақиятсиз ҳужум қилишга уриниш амалга оширилди”, - дейилган хабарда.
Украина армиясининг барча катерлари йўқ қилинган ва “Иван Хурс” ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришда давом этмоқда.