Тошкент вилоятидаги мактабда биринчи виртуал кимё лабораторияси ишга туширилди

Тошкент вилоятидаги ўқувчилар кимё дарсида VR-кўзойнакларни синаб кўришди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги мактабда республикадаги биринчи виртуал кимё лабораторияси ишга туширилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
“Ақлли таълим” йўналиши бўйича туманнинг “Қорахитой” маҳалласидаги 12-умумтаълим мактабнинг кимё лаборатория хонасига “Интерактив таълим VR” дастури жорий қилинди.
Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан бирга биринчи дарслик синовдан ўтказилди.
“Эндиликда кимё фанидан лаборатория ишларида ўқувчилар кимёвий моддалар билан тўғридан-тўғри ишлаши шарт эмас. Ҳаммаси виртуал шаклда олиб борилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва Чирчиқ шаҳарлари “Инновацион ҳудуд” мақомига эга.