Сингапур президенти Ўзбекистонга илк бор давлат ташрифи билан келади

Ташриф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23-25 май кунлари бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Сингапур президенти Ҳалима Якуб Ўзбекистонга илк бор давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Сингапур раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23-25 ​​май кунлари бўлиб ўтади. Ташриф дастуридан Ҳалима Якубни Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олиш маросими, Мирзиёев билан музокаралар ўтказиш, Сингапур раҳбари шарафига давлат зиёфати ташкил этиш ўрин олган.

Шунингдек, режага кўра, Якуб Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми, Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюради ва Самарқандда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашади.