ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Бугун Аргентинада бўлиб ўтаётган футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон – Янги Зеландия учрашуви бўлиб ўтади.
U-20 Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Янги Зеландия – Ўзбекистон учрашувини 23 май куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Жаҳон чемпионати ФИФА сайти орқали жонли эфирга узатилади.
Ўйинни ямайкалик Ошейн Энтони Нэйшн бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ажай Жоан Духан ва Жассет Керр-Уилсон ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида мавританиялик Абдулазиз Мухаммад Буҳ фаолият кўрсатиши белгиланган.
VARда никарагуалик Татьяна Ауксилиадора Гусман Альгера ҳамда франциялик Вилли Делайод ишлайди.
© Футбольная ассоциация Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Ўзбекистон U-20 терма жамоа аъзолари Аргентинага қарши баҳс олиб борди. Учрашув 2:1 ҳисобида Аргентина фойдасига ҳал бўлди. Голларга Маҳмуд Маҳамаджонов, Алехо Велиз, Валентин Карбони муаллифлик қилди.
Турнир 20 майдан 11 июнгача давом этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари Аргентинадан ташқари, Янги Зеландия ва Гватемала терма жамоалари билан ҳам тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг гуруҳ босқичида жами 24 давлатдан ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олди. Биринчи босқичда республика терма жамоаси Аргентина, Гватемала ва Янги Зеландиядан келган рақиблар билан куч синашади. Гуруҳ ўйинлари натижаларига кўра, 16 нафар энг яхши жамоа чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олади.