Ўзбекистон — Янги Зеландия ўйини қандай якунланди

Бугун U-20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон – Янги Зеландия учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Аргентинада ҳозиргина якунланган Ўзбекистон – Янги Зеландия U-20 терма жамоалар учрашувида дуранг натижа қайд этилди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйиннинг сўнгги дақиқасида 90+3 гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Якуний ҳисоб - 2:2.
Голлар муаллифлари: Бенжамин Уоллес 23, Жей Ҳердман 41, Аббос Файзуллаев 51, Шерзод Эсанов 93.
Ўйиннинг энг қизиқ лаҳзалари ва голлар видеосини телеграм-каналимизда томоша қилинг.
Бу ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи ўйини эди. Кейинги баҳс 27 май куни Гватемала жамоасига қарши ўтади.
Эслатиб ўтамиз, турнир 20 майдан 11 июнгача давом этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари Аргентинадан ташқари, Янги Зеландия ва Гватемала терма жамоалари билан ҳам тўп суради. Турнирнинг гуруҳ босқичида жами 24 давлатдан ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ ўйинлари натижаларига кўра, 16 нафар энг яхши жамоа чемпионатнинг кейинги босқичига йўл олади.