Ўзбекистон ва Тожикистон бир-бирининг аэродромларидан фойдаланишга келишиб олишди

Икки республика фавқулодда вазиятларда бир-бирининг аэродромларидан ўзаро фойдаланишга келишиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон бир-бирининг аэродромларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу ҳақида икки давлат орасида имзоланган янги шартномада айтиб ўтилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан форс-мажор ҳолатлари юзага келганда давлат авиациясининг ҳаво ҳудуди ва аэродромларидан ўзаро фойдаланиши тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилди.
Ҳужжат 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган. Унга кўра, ҳар икки томон ҳам кутилмаган ҳолатлар туфайли ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтиш учун рухсат сўрашга ҳақли.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси келишувни 2023 йилнинг февраль ойида қабул қилган, Сенат май ойи бошида маъқуллаган.