ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг 4 ойи давомида хориждан 81,3 млн долларга тенг бўлган электромобиллар импорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан 2 544 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815 тага ошган.
Мамлакат апрель ойида хориждан 876 дона электромобиль импорт қилган.
Ўзбекистон 4 ойда энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар:
Хитой – 2 278 та;
Гонконг – 202 та;
Германия – 32 та;
БАА – 16 та;
Корея – 9 та;
АҚШ – 4 та.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион долларга тенг бўлган 2 180 дона электромобиль импорт қилган.